Янги қурилаётган уйлардан олиб беришни ваъда қилиб алдаган шахс аниқланди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
Аниқланишича, 2018 йил 15-октябрь куни Олмазор туманида 31 ёшли Жаҳонгир К. 28 ёшли Элмира Х.га янги қурилган уйдан хонадонни кредитга олиб беришини ваъда қилган.
Ундан 12.500 АҚШ доллари олган Жаҳонгир ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Айни пайтда ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси, яъни “Фирибгарлик” бўйича жиноий иш қўзғатилди.