Бувайда тумани "Озод" МФЙда истиқомат қилувчи, 1955-йилда туғилган Мўминжон ота собиқ ССР паспорти билан юргани, эътиборсизлиги туфайли биометрик паспортни олмагинни айтиб Бувайда тумани адлия бўлими ходимларига мурожаат қилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Адлия бошқармаси маълум қилди.
Бўлим ходимлари отага ҳуқуқий маслаҳат бериб, қай тарзда янги паспортни қўлга киритиши ва бу учун қандай ҳужжатлар кераклиги ҳақида маълумот бердилар.
Ота тумандаги паспорт бўлимига барча ҳужжатларни топширди.
Тез кунда адлия маслаҳати ва кўмаги билан Мўминжон ота янги биометрик паспортлик бўлади.