1

Терроризмни молиялаштиришга қарши кураш: Евроосиё гуруҳи эксперт-баҳоловчилари Ўзбекистонда

ЖАМИЯТ 12.11.2019, 12:46
Теглар: Терроризм
Терроризмни молиялаштиришга қарши кураш: Евроосиё гуруҳи эксперт-баҳоловчилари Ўзбекистонда

2019 йил 11-15 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи Котибияти, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори, БМТнинг Жиноятчиликва гиёҳвандликка қарши курашиш бошқармаси ҳамда Молиявий мониторинг бўйича халқаро ўқув-методик маркази билан ҳамкорликда “Евроосиё минтақасида жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш самарадорлигини баҳолаш: тажриба ва энг яхши амалиёт” мавзусида ҳалқаро семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинарнинг мақсади – халқаро майдонда Евроосиё гуруҳига аъзо давлатларнинг жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини мустаҳкамлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш, жиноий даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилиш тажрибасини алмашиш, шунингдек, тажрибали экспертларни тайёрлаш ва уларни ўзаро баҳолаш жараёнига жалб қилиш.

Семинар доирасида ўзаро баҳолаш ҳисоботларини кўриб чиқиш ва прокурор, терговчиларни миллий тизимнинг бошқа иштирокчилари билан ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш режалаштирилган. Бундан ташқари, мазкур семинар мутахассис-амалиётчиларга Қозоғистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикасида режалаштирилган ўзаро баҳолаш жараёнларида иштирок этиш ва тегишли тайёргарликдан ўтиш имконини беради.

Тадбирда Евроосиё гуруҳи Котибияти вакиллари, Евроосиё гуруҳига аъзо давлатларнинг (Россия, Ҳиндистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари, шунингдек Испания ва Беларусь давлатларининг халқаро экспертлари иштирок этмоқда.

Семинар якунида тайёргарликдан муваффақиятли ўтган иштирокчилар сертификат билан тақдирланади ҳамда улар Евроосиё гуруҳи баҳоловчилари захирасига киритилади.

Шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент раҳбарияти билан Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи ижрочи котиби С.А.Тетеруков ўртасида тор доирадаги учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда, Евроосиё гуруҳи доирасида 2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини баҳолашга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.   

Шарҳлар

Тошкентда терроризмни молиялаштирган 29 ёшли йигит 10 йилга қамалди (видео)

17.11.2022, 10:46

Терроризмни молиялаштирган шахс 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га ДХХ матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, 1993 йилда Тошкент шаҳрида туғилган фуқаро 2014...
Терроризмга алоқадорликда айбланган 540 нафар маҳкум амнистия бўйича озод этилди

14.11.2019, 14:40

 Тожикистон шимолида терроризм ва экстремистик характердаги жиноятларга алоқадор бўлган 540 киши амнистия асосида жиноий жазодан озод қилинди. Бундай маълумотни вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари Мувофиқлаштирувчи кенгашининг мажлисида,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1