АсосийJamiyat

Тошкентда ғойиб бўлган 11 ёшли қизнинг қаердалиги аниқланди

'Тошкентда ғойиб бўлган 11 ёшли қизнинг қаердалиги аниқланди'ning rasmi

Интернетда, хусусан, Upl.uz сайтида, 11 ёшли З. Т. Тошкентда ғойиб бўлганлиги ҳақида хабар тарқалган.

Маълум қилинишича, 12 ноябрь куни соат 18.40да онаси қизининг йўқлигидан хавотирланиб, 102 га мурожаат қилган. Олмазор тумани ИИБ ходимлари қизнинг ота-онаси билан суҳбат чоғида барча оила аъзолари, шунингдек ўспириннинг дўстлари ва синфдошлари ҳақидаги маълумотларни ва улар билан алоқаларини аниқладилар. 

Кейинчалик, қариндошлари билан суҳбат чоғида З. Т. Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида,  бувиси билан эканлиги ва у ерга мустақил равишда ўзи таксида кетгани маълум бўлди.

Айни пайтда қиз Қўқондаги қариндошлари билан бирга.

Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролардан тасдиқланмаган маълумотни тарқатиб, аҳоли ўртасида ваҳима уйғотмасликни сўраган.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар