15 ноябрь куни тунги соат 00:20 да Фарғона вилояти Риштон тумани Ёшлик МФЙ М.Қосимов кўчаси 10-уйда кучли ёнғин содир бўлди.
Хабар асосида воқеа жойига иккита ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга 10 дақиқада етиб борган.
Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 00:36 да ўраб олиниб, соат 01:30 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 100 кв.метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.
Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғиндан уйнинг 60 кв.метр майдони сақлаб қолинган ва аланга қўшни уйларга тарқалиши олди олинган. Ёнғинни тахминий сабаби, иситиш печининг дудбурони нотўғри ўрнатилишидан. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси.