АсосийJamiyat

Қарши шаҳар ҳокими ўзи буздирган мактаб деворини қайта қурдирди

'Қарши шаҳар ҳокими ўзи буздирган мактаб деворини қайта қурдирди'ning rasmi

Интернет нашрларида “Бизга фақат бузиш буюрилганди”. Қарши шаҳар ҳокими буздирган мактаб деворини қурадиган одам топилмаяпти” сарлавҳали мақола чоп этилган эди.  Унда Қарши шаҳри марказидаги 14-мактаб девори бир қисми бузиб олиниб, анча пайтдан буён қайта қурилмаётгани ҳақида сўз юритилган.  

"Ушбу масала Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан эътиборга олиниб, уни ҳал этиш чораси кўрилди.  Деворни кўтариш ишлари деярли тугалланиш арафасида турибди.  Мутахассисларнинг билдиришича, девор учун 50 га 80 қилиб янги пойдевор қуйилган, пойдеворнинг мустаҳкам бўлишига алоҳида аҳамият берилган. Деворнинг баландлиги 2,5 метрга етказилган.  Яна бир неча кунда сувоқ ишлари бажарилса, девор қурилиши буткул якунига етказилади", дейилади хабарда.    

 

    Бошқа янгиликлар