АсосийЖАМИЯТ

Қамчиқда яна бир юк машинаси йўлдан чиқиб кетди

Жорий йилнинг 16 ноябр куни соат 11:40да “Қамчиқ” навбатчилик маскани диспетчерига Бухоро...

'Қамчиқда яна бир юк машинаси йўлдан чиқиб кетди'ning rasmi

Жорий йилнинг 16 ноябр куни соат 11:40да “Қамчиқ” навбатчилик маскани диспетчерига Бухоро вилояти Когон туманида туғилган Р. Ш. бошқарувидаги “ИСУЗУ” русумли юк машинаси А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлининг 248 км.да бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ҳандаққа (кюветга) тушиб кетганлиги тўғрисидаги маълумот келган.

Бунинг оқибатида “ИСУЗУ” юк машинаси ағдарилиб, машина ҳайдовчиси ва йўловчисига ўрта даражадаги тан жароҳати етади.



Мазкур мурожаат юзасидан, воқеа жойига “Резак” навбатчилик маскани гуруҳ командири катта сержант А.Эргашев бошчилигида қутқарув гуруҳи тезкорлик билан етиб боришган. Қутқарувчилар томонидан “ИСУЗУ” юк машинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси машина ичидан чиқариб олиниб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг, жабрланганлар Поп туман марказий шифохонасига етказилган.

Бошқа янгиликлар