АсосийJamiyat

Германияда 15 килограмм гуручга “анжанча” палов дамланиб, келишув имзоланди

'Германияда 15 килограмм гуручга “анжанча” палов дамланиб, келишув имзоланди'ning rasmi

АнДТИ ректори Мадамин Мадазимов бошчилигидаги институт делегацияси Росток университетининг 600 йиллик юбилей тадбирларида иштирок этиш, мазкур нуфузли университет билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан келишувларга эришиш мақсадида Германияга ташриф буюрди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўтказилган музокаралар натижасида Андижон давлат тиббиёт институти ва Германиянинг Росток университети ўртасида магистратуранинг Тиббий биотехнология мутахассислиги бўйича қўшма таълим дастурини очиш тўғрисида меморандум имзоланди.

Росток университетининг 600 йиллик юбилейи муносабати билан илмий-амалий маросимлар билан бирга кўнгилочар тадбирлар ҳам ўтказилди. Оммавий байрамга айланиб келган ана шундай тадбирлардан бир – миллий таомлар тайёрлаш маросимида Андижон давлат тиббиёт институти делегацияси ташаббуси билан Германияда 15 килограмм гуручга “анжанча” палов дамланди.

АнДТИ делегацияси ташриф давомида Росток университетининг Тиббий биоинжинеринг институти билан яқиндан танишди, “CENTOGENE” компанияси лабораториясига ташриф буюрди. Бу ердаги инсон геномини аниқлаш ва биохимик таҳлиллар ўтказиш борасидаги юқори технологик жараёнлар билан танишилди. Келгусида ушбу компания билан ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш ҳақида келишиб олинди инструктор-методистларига – 1,35 бараварга оширилди.

Бошқа янгиликлар