1

Фарғонада Янги йилга “аталган” пиротехника воситалари фош этилди

ЖАМИЯТ 02.12.2019, 20:03
Фарғонада Янги йилга “аталган” пиротехника воситалари фош этилди

Янги йил яқинлашгани сайин пиротехника воситаларининг савдоси, ноқонуний айланма йўллар орқали олиб кирилиши,  ташилиши чегара ҳудудларда тез-тез кузатила бошлайди. 

Куни кеча Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари  Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Тезкор тадбир давомида, фуқаро А.Т бошқарувидаги “Кобальт” русумли, автомашина Марғилон шаҳри ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. 

Натижада, автомашина юкхонаси ва салонида умумий қиймати 55,8 миллион сўмлик 558 000 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди. 

Ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Фарғона туманида яшовчи фуқаро Н.Ш.нинг хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. 

Текширув жараёнида ушбу хонадонда ноқонуний тарзда умумий қиймати 69,6 миллион сўмлик 571 254 дона пиротехника воситалари сақланаётгани аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 1 129 254 дона пиротехника воситаларини республикамиз худудига яширинча олиб киришга бўлган уринишнинг олди олинди 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1