Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги 100-ихтисослаштирилган мактаб-интернатда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус доирасида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирнинг ўзига хос жиҳати шундаки, хайрия тадбирида Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги каби вазирликлар раҳбарларининг турмуш ўртоқлари тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.
Қўмита таклифига биноан Қишлоқ хўжалиги вазири рафиқаси Ширин Ходжаева мактаб-интернатда болажонларнинг таълим олишлари, иқтидор ва имкониятларини юзага чиқаришлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Устозлар, тарбиячилар ва ўқувчилар билан суҳбатлашди.
Иштирокчилар томонидан болажонларга совғалар топширилди. Мактаб ўқувчилари томонидан мазкур тадбир учун тайёрланган бадиий чиқишлар олқишлар билан кутиб олинди.