АсосийЖАМИЯТ

Конституциямизнинг 27 йиллиги тадбирлари нишонланмоқда

 Бош прокуратур ҳузуридаги Мажбурий ижро Бюроси томонидан Қомусимиз — Ўзбекистон Респ...

'Конституциямизнинг 27 йиллиги тадбирлари нишонланмоқда'ning rasmi

 Бош прокуратур ҳузуридаги Мажбурий ижро Бюроси томонидан Қомусимиз — Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллик байрами жойларда кенг нишонланмоқда. Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси Яшнобод туман бўлими ҳамда  тумандаги  151-сонли умумтаълим мактабида мазкур аййём ватанимизга бўлган юксак эҳтиром ва ғурур билан тантанали нишонланди.

       Тадбир давомида Бюро органлари ходимлари томонидан 1992 йил 8 декабрь куни ҳаётимиз Қомуси бўлмиш Конституциямизни қабул қилиш билан янги давлат, янги жамият қуриш йўли очилганлиги, шу туфайли юксак марраларга эришиб келаётганлигимиз ҳақида фикр алмашиниб, миллий қонунчилигимизнинг барча соҳаларини тартибга солувчи аниқ ҳуқуқий тизимни ташкил этилганлиги ҳақида  тадбир ўтказилди. Унда мактаб ўқувчиларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси юзасидан  билимлари синалиб, берилган саволларга фаол қатнашдилар.

 

Тадбир давомида илғор қатнашган ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа адабий китоблар совға қилинди.

Бошқа янгиликлар