«Ўзбекистон темир йўллари» байрам чегирмаларини эълон қилди

ЖАМИЯТ 06.12.2019, 11:45
«Ўзбекистон темир йўллари» байрам чегирмаларини эълон қилди

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 2019 йилнинг 31 декабрь – 2020 йилнинг 2 январь кунлари маҳаллий йўналишларда йўловчиларга чегирмалар тақдим этади

Мазкур чегирмалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 ноябрдаги «2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармони ижроси юзасидан амалга оширилмоқда.

Мазкур чегирмалар Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқаролар учун – 50%, Олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ махсус таълим муассасалари талабалари учун 15% ташкил қилади.

Бундан ташқари оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши - эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никох гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда), коллектив (ҳамкасабларга) (4 кишидан ортиқ - йўриқнома асосида) чегирмалар 15% этиб белгиланган.

«Афросиёб» тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга 10% чегирма берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1