1

Сайловчилар билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига номзод депутатлар учрашди

ЖАМИЯТ 07.12.2019, 10:10
Сайловчилар билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига  номзод депутатлар учрашди

Мамлакатимизда 22 декабрь куни ўтказиладиган сайловлар олдидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси халқ депутатлари вилоят, туман шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси доирасида сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқоти давом этмоқда.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сайловини ўтказувчи ва 149-Қўйлиқ сайлов округидан номзодлари кўрсатилган номзод депутатлар ва уларнинг ишончли вакиллари билан Сергели тумани Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти ҳудудида жойлашган 438-участка сайлов комиссияси ташаббуси билан Институтнинг «Маънавият ва маърифат» марказида таклиф этилган меҳмонлар, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқининг шаҳар, туман кенгаши етакчилари ва 
300 нафардан ортиқ (курсантлар) сайловчилар ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида "Даракчи"га ФВВ Ёнғин хавфсизлиги институти матбуот хизмати  хабар берди.

Тадбирда номзодларнинг сиёсий партияларнинг ишончли вакиллари томонидан таржимаи ҳоли ва меҳнат фаолияти ҳамда сайловолди дастурлари ҳақида маълумотлар берилди.

Учрашувда сўзга чиққан бешта сиёсий партиялардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар Ўзбекистон Либерал-демакратик партиясидан номзод Акмал Жумабоев, Ўзбекистон «Адолат» Социал-демакратик партиясидан номзод Гульрух Агзамова, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» партиясидан номзод Наима Хашимова, Ўзбекистон Халқ демакратик партиясидан номзод Алишер Равшанов, Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Шуҳрат Пулатахуновнинг ишончли вакили Наргиза Умрзақовалар ўзларининг сайловолди дастурида кўрсатилган барча соҳаларда амалга оширилаётган тадбирлар ҳамда уларнинг келгусидаги фаолиятларида олдиларига қўйган улкан мақсадлари сайлов қонунчилиги, сайловчиларнинг ҳуқуқ ва бурчлари, шунингдек, мустақил диёримизнинг равнақи учун, халқимизни фаровонлиги, кеклажагимиз эгалари бўлган ёшларга берилаётган юксак эътибор ва уларга яратилаётган шароитлар бўйича амалга оширилаётган ишлар, ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

         –  Сайлов бутун дунё сиёсий-ҳуқуқий давлатчилиги тарихида демократия тамойилларига пойдевор бўлган муҳим сиёсий эҳтиёждир, – дейди капитан Фарҳоджон Хожаев – Мустақил давлат, суверен республика, ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида бизнинг жамиятимиз ҳам сайловлар борасида халқаро ҳуқуқий меъёрларга мос равишда ривожланиш йўлини босиб ўтди. Олдимизда турган муҳим сиёсий жараён «Янги Ўзбекистон, янги сайловлар!» шиори остида ташкил қилинмоқда. 

Бу Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси қабул қилинганлигини, ушбу кодекс шу вақтгача амалда бўлган сайлов тўғрисидаги 26 қонун ҳужжати мазмун-моҳиятини ўзида қамраб олгани билан сайловларда янги босқичга кўтарилганимизни ифодалаб турибди.

         Тадбир сўнгида эса ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар уларнинг вакиллари томонидан Институтнинг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари ва курсантларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1