28

Ўзбекистонда барча иш берувчилар бажариши мажбурий бўлган янги тартиб

ЖАМИЯТ 07.12.2019, 11:09
787
Ўзбекистонда барча иш берувчилар бажариши мажбурий бўлган янги тартиб

Ҳукумат қарори билан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Низомга кўра, меҳнат муносабатларини рўйхатдан ўтказишда «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси («ЯММТ» ИДАК)дан фойдаланиш ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча иш берувчилар учун мажбурийдир.

«ЯММТ» ИДАКдан фойдаланиш барча юридик ва жисмоний шахслар учун бепулдир.

Иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш «ЯММТ» ИДАКга меҳнат шартномаси ҳақидаги маълумотларни киритиш орқали амалга оширилади.

Шунингдек, «ЯММТ» ИДАКдаги электрон меҳнат дафтарчасига кириш:

  • мустақил равишда, жисмоний шахснинг ЭРИдан ёки телефон рақамига SMS хабар орқали юборилган кириш кодидан фойдаланиб – ходим томонидан;
  • ходим билан тузилган меҳнат шартномаси рўйхатдан ўтказилганидан сўнг – иш берувчи томонидан амалга оширилиши мумкин.

Маълумот учун: «ЯММТ» ИДАК Президентнинг 2019 йил 31 октябрдаги қарорига асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб жорий этилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19