1

2019 йил 5 минг 868 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

СИЁСАТ 07.12.2019, 18:20
2019 йил 5 минг 868 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

Хабар берганимиздек, Конституция қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Унда, жорий йилда “Меҳр-1” ва “Меҳр-2” инсонпарварлик амалиётлари доирасида қуролли можаролар майдонидан 261 нафар фуқаро, асосан аёллар ва болалар юртимизга қайтариб келингани ҳақида ҳам алоҳида таъкидланди.

Ўтган уч йилда 9 минг 692 нафар, жумладан, бу йилда 5 минг 868 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди.

Давлатимиз раҳбари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни фақат ва фақат халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қиладиган идораларга айлантириш зарурлигини таъкидлади.

Судларнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш, тергов-суриштирув жараёнида ўзаро тийиб туриш тамойилларини таъминлаш, адвокатура институтини такомиллаштиришга оид долзарб вазифаларни кўрсатиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Байрам тантанасига йиғилганлар қўлларини кўксига қўйиб, Мустақиллигимиз қўшиғига жўр бўлди.

Байрам тадбирида давлат ва жамоат арбоблари, илм-фан ва санъат намояндалари, хорижий давлатлар элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. 

Тантана катта концерт дастури билан давом этди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1