1

Ўзбекистон ҳаво йўлларининг самолёти эрталаб 8 дан буён йўловчилари билан ушлаб турилгани айтилмоқда

ЖАМИЯТ 09.12.2019, 16:38
Теглар: самолёт, йўловчилар
Ўзбекистон ҳаво йўлларининг самолёти эрталаб 8 дан буён йўловчилари билан ушлаб турилгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ҳаво йўлларининг HY0095 авиарейси эрталаб 8 дан бери йўловчилари билан ушлаб тургани ҳақида хабарлар тарқалди.

Блогер Отабек Бакировнинг ёзишича, айрим йўловчилар бир неча соатдан буён самолёт ичида. Ҳолсизликдан хушидан кетганлар ҳам бор, учта тез ёрдам машинаси келган, деб ёзади Соф.уз.

Шунингдек, борт кузатувчилари самолёт бортини тарк этганларга авиачипта қиймати қопланмаслигини айтишмоқда. Норозилик билдирганлар вазиятга изоҳ сўраганлари ва жараённи видеога олгани учун милиция наряди чақирилди, норози аёллар ҳуқуқларини талаб этгани учун алоҳида аёл милиция ходими ҳам етиб келди.

Самолёт бортида ўнлаб хорижликлар ҳам борлиги ҳам таъкидланмоқда. Блогер Отабек Бакиров учиш-учмаслик борасида аниқлик бўлмагач самолётни бир неча йўловчилар билан бирга тарк этгани ва Миллий авиакомпания вакиллари узр ҳам сўрамаганини ёзган.

Яна самолётда чақалоқли аёллар, болалар, қариялар ҳам борлиги, уларга ҳеч қурса, иссиқ чой, овқат берилса бўларди, дейилади постда.

Шунингдек, яна бир журналист Шуҳрат Шокиржонов Миллий авиакомпаниянинг чипталарни қайтариб, пулини қайтариб олиш бўйича расмий сайтдаги инструкцияларни тўлдирганини, лекин декабрь ойи ҳам келса ҳам, ҳали пул қайтариб берилмаганини ёзмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1