АсосийСИËСАТ

Русланбек Давлетов ХХРдаги ҳамкасби билан учрашди

Адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги  Ўзбекистон делегацияси ХХР  адлия...

'Русланбек Давлетов ХХРдаги ҳамкасби билан учрашди'ning rasmi

Адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги  Ўзбекистон делегацияси ХХР  адлия  вазирининг таклифига биноан шу кунларда Хитойда ташрифда бўлиб турибди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад  9-10 декабрь кунлари Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган юристларнинг  “Илмий-техник тараққиёт ва юридик хизматлар”  Глобал  форумидаиштирок этишдир. 

Ташриф доирасида  Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. Давлетов ва ХХР  адлия вазири Фу Чжэнхуа ўртасида  учрашув бўлиб ўтди.  Унда томонлар ўзаро манфаатли бўлган барча йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг долзарб  жиҳатларини муҳокама қилдилар. 

Учрашувда, Ўзбекистон-Хитой  ўртасидаги  адлиясоҳасидаги  муносабатлар,   икки мамлакат раҳбарларининг  учрашувларитуфайли янгича ривожланиш тус олаётгани қайд этилди.  Масалан, 2018—2020 йилларда  Ўзбекистон Республикаси ва ХХР  адлия вазирликлари ўртасида  юридик хизматлар соҳасида  ҳамкорлик кўриш бўйича Амалий ҳаракатлар  режаси (“Йўл харитаси”) тасдиқлангани тўғрисида  келишув мавжуд. Шу билан бирга хитойлик сармоядорлар ваишбилармонларга  ҳуқуқий ҳамроҳлик қилиш  ҳамда  ижтимоий-ҳуқуқий  хизмат кўрсатиш бўйича  ҳамкорликнийўлга қўйиш мақсадида  “Бир камар, бир йўл”  лойиҳаси доирасида доимий асосда мулоқотлар  ўтказиш орқали Ўзбекистонда Хитойнинг юридик  компаниясининг филиаллари  очилди. 

Дўстона ва конструктив мулоқот руҳида бўлиб ўтган учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва ХХР  ҳудудларида икки давлат тадбиркорлари ва фуқароларига юридик хизматлар кўрсатиш, юридик кадрлар, суд экспертизаси, адвокатура  ванотариат бўйича  кардларни тайёрлаш ҳамда ҳуқуқий ахборотларнитарқатиш бўйича ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг муҳим аҳамиятга эгалигини  қайд этдилар.  Учрашувякуни бўйича Тошкентда ўтганаввалги  учрашувда  тасдиқланганҳаракатлар режасини биргаликда тўла амалга ошириш тўғрисидаги келишувга эришилди.

Маълумот учун: Юристларнинг  “Илмий-техник тараққиёт ва юридик хизматлар”  Глобал  форуми – ХХР даги илк кенг қамровли тадбир бўлиб, у  Хитой ва хорижий  юридикташкилотлар  ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш,  хорижий мамлакатларнинг адлия органлари билан мавжуд бўлган алоқаларни сифат жиҳатдан  янги даражага кўтаришда  муҳим аҳамиятга эга. 

Бутунхитойюристлар  ассоциациясининг  маълумотларига  кўра,  Глобал форумда  давлат  органларидагиюридик департаментларнинг   600 нафардан зиёд юристлари,  ходимлари, халқаро  ташкилотлар вакиллари ва экспертлар, жумладан 22 мамлакат адлия вазирлари иштирок этиши кутилмоқда. 

Адлия вазирлигининг 

жамоатчилик билан алоқалар бўлими

    Бошқа янгиликлар