АсосийJamiyat

Президент Фармони асосида 575 нафар шахс афв этилди

'Президент Фармони асосида 575 нафар шахс афв этилди'ning rasmi

Айни пайтда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2019 йилдаги “Озодликдан маҳрум этиш жазосини  ўтаётган, қилмишига чин қўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида” ги Фармони ижроси юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. 

Маълум қилинишича, Фармон ижроси юзасидан жазо муддатини ўтаётган 575 нафар шахс афв этилган. Шундан 361 нафари жазодан озод этилган, 214 нафарининг ўталмаган жазо муддати ¼ қисмига қисқартирилган.

Афв билан озод этилган 257 нафар шахсга паспортлари муддати тугагани ва яроқсиз бўлгани боис биометрик паспортлар берилди. 

Афв этилганларнинг 361 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, “ижтимоий кўникма марказ”лари  томонидан 419,8 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам кўсатилди.

Шунингдек, 326 нафар меҳнатга лаёқадли фуқаронинг 315 нафари ишга, 10 нафари ўқишга жойлаштирилган, дея хабар бермоқда матбуот анжуманидан "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар