АсосийЖАМИЯТ

Андижонда иккинчи хотин учун шаърий никоҳ ўқиган шахс жавобгарликка тортилди.

Андижон вилояти Улуғнор туманида очиқ суд мажлиси ўтказилди.Ўтказилган очиқ суд мажлисида...

'Андижонда иккинчи хотин учун шаърий никоҳ ўқиган шахс жавобгарликка тортилди.'ning rasmi

Андижон вилояти Улуғнор туманида очиқ суд мажлиси ўтказилди.

Ўтказилган очиқ суд мажлисида А.Б. (шахси ўзгартирилган) томонидан диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузганлиги, яъни жорий йилнинг 28 октябрь куни  фуқаролар Ў.А. ва Ў.М.ларга Улуғнор тумани, “Сариқ-сув” МФЙ ҳудудида шаърий никоҳ ўқиб никоҳлаб қўйганлиги аниқланди. Бу ҳақда "Даракчи"га ушбу судни олиб борган Улуғнор туман маъмурий судининг раиси Ваҳобжон Сиддиқов маълум қилди.

Судда ҳуқуқбузар, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатувлари тингланиб, далиллар ўрганиб чиқилди.

Суд якунида, А.Б. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 201-моддаси 2-қисми билан (Диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиш), ҳуқуқбузарнинг айбига тўлиқ иқрор ва пушаймонлиги, беш нафар фарзандлари борлиги инобатга олиниб, МЖтКнинг 33-моддаси қўлланиб, унга 4.460.000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Ачинарли томони шундаки, фуқаро Ў.А.нинг қонуний турмуш ўртоғи Ў.Ш. билан тузилган никоҳ шартномалари суд томонидан бекор қилинмаган, ўрталарида бир нафар вояга етмаган фарзандлари бор бўлса-да, бошқа шахс билан шаърий никоҳдан ўтган, ўз ўрнида ҳуқуқбузар А.Б. ушбу ҳолатларга эътибор бермасдан юқоридаги ҳуқуқбузарликни содир этган.

Қилмишида ҳуқуқбузарлик таркибининг мавжудлиги аниқланган А.Б. маъмурий жавобгарликка тортилиши шарт эканлигини жарима жазосини тўлаганида тушуниб етса керак.

 

 

 

 

Бошқа янгиликлар