АсосийЖАМИЯТ

Саида Мирзиёева Франциянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди

Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

'Саида Мирзиёева Франциянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Франция тадбиркорлари халқаро ҳаракати — MEDEF International ҳузуридаги Ўзбекистон – Франция Ишбилармонлар кенгаши раиси, «Орано» компанияси директорлар кенгаши раиси Клод Имовен бошчилигидаги Франциянинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.


Бу ҳақда Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
Унинг қайд этишича, томонлар энергетика, таълим, сув таъминоти тизими, транспорт ҳамда шаҳар инфратузилмаси каби устувор йўналишларда ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган.


Саида Мирзиёева мазкур музокаралар Франция Президенти Эммануэл Макрон билан яқинда бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотнинг мантиқий давоми эканини таъкидлади.

"Биз энергетика, таълим, сув таъминоти тизими, транспорт ва шаҳар инфратузилмаси каби устувор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилганмиз. Ушбу музокаралар яқинда Президент Эммануэл Макрон билан бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотимизнинг узвий ва мантиқий давомидир", деди у.


Учрашув Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган навбатдаги амалий қадам сифатида баҳоланмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Саида Мирзиёева Франциянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашди - Darakchi.uz