1

Самарқанд вилоятида 7115,28 грамм кучли таъсир этувчи гиёҳванд моддалар, 926 та психотроп дорилар мусодара қилинди

ЖАМИЯТ 29.01.2015, 09:52
Самарқанд вилоятида 7115,28 грамм кучли таъсир этувчи гиёҳванд моддалар, 926 та психотроп дорилар мусодара қилинди

Божхона хизмати тезкор-тергов фаолияти давомида хавфли контрабанда турлари – гиёҳванд моддалар, турли хилдаги қуроллар, шубҳали пиротехника воситалари, экстремистик адабиётлар ва бошқа таъқиқланган молларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, дея хабар қилади 12news.uz.

Мазкур иш юзасидан ўтган йил давомида 901 та қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган. Далил сифатида 4 миллиард 738 миллион сўмлик қиматбаҳо моллар мусодара қилинган. Мазкур фактлар асосида 33 та жиноий иш қўзғатилган. Тезкор-тергов тадбирлари давомида бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда гиёҳванд моддалар контрабандасига чек қўйиш натижасида 7115,28 грамм кучли таъсир этувчи гиёҳванд моддалар, 926 психотроп дорилар олиб қўйилган.

“Самаркандский вестник” газетаси хабар беришича, Самарқанд вилояти бўйича Божхона давлат қўмитаси бошқармаси  томонидан 2014 йилда божхона тўловларидан давлат бюджетига 271 миллиард 154,6 миллион сўм миқдорида маблағ туширилган. Вилоят божхона бошқармаси ташқи иқтисодий фаолиятида 2014 йил учун жами 27344 та электрон шаклда расмийлаштирилган юк божхона декларацияларининг 99,82 % ни ташкил этади.

Мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда сифатсиз иш ва қалбаки маҳсулотлар олиб киришнинг олдини олиш ички бозорни ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади. 2014 йилда ўтказилган тадбирлар натижасида 34,4 миллион сўм миқдоридаги истеъмолга яроқсиз бўлган маҳсулотлар мусодара қилингани хабар қилинмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1