1

Лола ва Dj Piligrim UNICEF мадҳияси клипида суратга тушишди

ШОУ-БИЗНЕС 29.01.2015, 10:02
Лола ва Dj Piligrim UNICEF мадҳияси клипида суратга тушишди

Бутунжаҳон болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган халқаро UNICEF ташкилотининг мадҳиясига айланадиган, машҳур хонанда Джон Ленноннинг "Imagine" таронасини, ташкилотга аъзо бўлган ҳар бир давлатларда, ўша мамлакат хонандалари ижросидаги варианти яратилган. Мазкур ташкилот бу ҳуқуқни ўзбек санъаткорлари орасидан латофатли Лолага тақдим этганди, деб ёзади popcorn.uz.

Кейинроқ эса Dj Piligrim “Imagine” лойиҳасининг sound продюсерига айлангани хабар қилинди. “Юлдуз” қўшиғининг хит даражасига кўтарилгани ва катта шов-шувларга сабаб бўлганини ҳисобга олсак, янги лойиҳа ҳам муваффақиятли амалга оширилганига шубҳа йўқ.

Ўзбек эстрадасида ўзига хос катта лойиҳа ҳисобланган мазкур композиция учун бугун видеоклип суратга олинди. Бундай катта маъсулиятли ишга таниқли клипмейкер Темур Примқулов режиссёрлик қилди. Видеоклипнинг сценарий муаллифи Гулсина Абдураҳманова.

Лола ҳамда Dj Piligrim имиждини яратишда бир нечта ўз ишининг усталари бўлган мутахассислар, яъни дизайнер Ҳилола Шер, стилист-визажистлар Якушева Диана ҳамда Хасанова Соня ҳамкорликда ишлашди.

Клипда “Сато” гуруҳи ҳам иштрок этди, сабаби қўшиқнинг мусиқаси мазкур гуруҳ созандалари томонидан жонли равишда ёзилган. Бундан ташқари “Томоша” гуруҳининг истеъдодли болалари ҳам қўшиққа жўр бўлишган.

Суратга олиш жараёнида жуда катта ижодий гуруҳ бир жамоа бўлиб ишлади. Болалар уйидан таклиф этилган болажонлар, қолаверса UNICEF халқаро ташкилоти вакиллари ҳам видеоклип иштирокчиларига айланишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1