1

Бебаҳо тушунарсиз суратлар

ДУНЁ 29.01.2015, 16:10
Бебаҳо тушунарсиз суратлар

Ушбу суратлар аксарият кишиларга тушунарсиз, маъносиз бўлибкўриниши тайин. Аммо рассомлар тили билан айтганда, “рассом чизган асарни тушуна билиш учун рассом бўлиб туғилиш лозим”. Эътиборингизга тақдим этилаётган суратлар гарчи тушунарсиз бўлса-да, санъатни қадрловчи кишилар томонидан юксак баҳоланган ва жуда қиммат нархда ҳарид қилинган. Келинг, улар билан танишиб чиқамиз.  

1. “Қизил қонли ойна” деб номланувчи ушбу суратнинг муаллифи эса  Герхард Рихтер. У 1 100 000 АҚШ долларига сотилган.

2. Эллсворт Келлининг “Яшил ва оқ” номли санъат асари 1 600 000 АҚШ долларига сотилган.

3. Марк Ротко ижодига мансуб “Номсиз” сурат эса 28 000 000 АҚШ долларига баҳоланган.

4. Бу суратнинг номи “Номсиз сурат” бўлиб, унинг муаллифи Блинк Палермо. Ушбу сурат 1,7 миллион АҚШ долларига сотилган.

5. Жоан Миранинг "Ит" номли сурати  2 200 000 АҚШ долларига сотилган.

6. Барнетт Ньюманнинг "Оқ олов I" номли сурати 3 800 000 АҚШ долларига сотилган.

7. "Номсиз"номли Сай Твомбли ижодига мансуб яна бир сурат 23 000 000 АҚШ долларига сотилган.

8. “Кўк тентак” номли ушбу сурат эса Кристофер Вул томонидан чизилган ва 5 000 000 АҚШ долларига сотилган.

9. "Ковбой" сурати Эллсворт Келли  томонидан чизилган ва 1 700 000 АҚШ доллари деб баҳоланган.

10. “Жой консепцияси” деб номланган бу сурат эса Лучио Фонтана ижодига мансуб бўлиб ушбу сурат 1 500 000 АҚШ долларига сотилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1