Sevimli

Малайзияда ўтган йили ғойиб бўлган Boeing 747 бортидаги 239 киши расман ҳалок бўлган деб ҳисобланиши эълон қилинди

ДУНЁ 29.01.2015, 17:50
Малайзияда ўтган йили ғойиб бўлган Boeing 747 бортидаги 239 киши расман ҳалок бўлган деб ҳисобланиши эълон қилинди

Малайзия 2014 йилнинг март ойида ғойиб бўлган, Malaysia Airlines авиакомпаниясига тегишли Boeing 747 самолёти бортида бўлганлар сонини расман эълон қилди. Бу ҳақда kun.uz Straits Times маълумотларига таяниб хабар қилмоқда.

“327 кун давом этган қидирувлар, мавжуд далиллар ва кузатувларга асосланган ҳолда самолёт бортида 239 киши бўлгани аниқланди. Самолётни излаш ишлари ҳамон давом этмоқда. Ҳукумат томонидан ҳалок бўлганлар учун ёрдам пули тайинланади”, – дейди Малайзия фуқаролик авиацияси департаменти бош директори Азаруддин Абдул Раҳмон.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг 8 мартида Куала-Лумпур шаҳридан Пекинга учаётган Boeing 747 самолёти Ҳинд океанининг жанубий қисмида алоқадан узилган ва унинг излари ҳалигача қидирилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20.06° переменная облачность
Валюта курси
11074.93
USD -9.97
11863.47
EUR 27.01
194.90
RUB 4.52
1