Sevimli

Хайрия учун тўпланган бейсбол тўплари

ДУНЁ 29.01.2015, 19:02
Хайрия учун тўпланган бейсбол тўплари

Америкалик Зак Хэмпл “Гиннесс рекордлар китоби”га ўзининг 5800 нусхадаги бейсбол тўплари жамланмаси билан кирди.

Янги тўпни қўлга киритиш учун у барча бейсбол ўйинларига ташриф буюради ва майдондан ташқарига чиқиб кетган тўпларни йиғади. Бундан хабардор ўйинчиларнинг ўзи ҳам унга тўп отишади. Бир ўйин давомида у ўртача 8-10 та тўп йиғади.

Тўплаш ишларини Зак 1990 йилда бошлаган ва майдондаги ўйинчилар билан гаплашиш учун бир неча тилни ўрганган. Зак шунингдек, хайрия ишлари билан ҳам шуғулланади, энди ҳар бир қўлга киритган тўпи учун у 7 доллар олади ва ушбу маблағларни Pitch in for Basebal ташкилотига ўтказади.

Эслатиб ўтамиз: Бундан олдин энг кўп бейсбол тўплари америкалик Деннис Шрейдерга тегишли бўлган Унинг 4600 та тўпи бўлган. Ундаги тўпларнинг деярли ҳар бирида турли жамоа ўйинчиларининг дастхатлари мавжуд. Шрейдернинг тўплами 3 млн. долларга баҳоланган.

Тўпламини баҳолаш учун Деннис «Little Cooperstown» бейсбол тўплари Музейини ташкил қилди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+20.06° переменная облачность
Валюта курси
11074.93
USD -9.97
11863.47
EUR 27.01
194.90
RUB 4.52
1