АсосийJamiyat

Расмий: “Озодлик” Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга нисбатан навбатдаги туҳматини эълон қилган”

'Расмий: “Озодлик” Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга нисбатан навбатдаги туҳматини эълон қилган”'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, “Озодлик” Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг овози деб айтилаётган аудио остида “Фарғона ҳокими блогернинг “жанозасини ўқиш” ни буюрди” сарлавҳали материални эълон қилган эди.

Икки кундирки муҳокамалар майдонидан тушмаётган мазкур мавзу бўйича вилоят Матбуот хизматининг расмий баёноти берилди.

“Озодлик” Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга нисбатан навбатдаги туҳматини эълон қилган. 2 декабрда айтилган деб иддао қилинаётган аудио ёзувдаги овози ўхшатилган сўзлар бирон бир селектор йиғилишида Ш.Ғаниев томонидан айтилмаган. Ш.Ғаниев журналист ёки блогерларга нисбатан босим ёки тазйиқ ўтказмаган, Қува тумани ҳокимига бу ҳақда ҳеч қачон танбеҳ бермаган.
Аудио ёзув ўхшатма овознинг қўпол монтажидан бошқа нарса эмас.
Ҳурматли интернет фойдаланувчилари, ҳамкасб журналистлар, блогерлар! “Озодлик”нинг ўйинига учманг, унинг туҳматларига ишонманг. Агар “Озодлик”да бундай ҳақиқий овоз бўлганида эди, у ўзи иддао қилишича 2 декабрдан буён уни ушлаб турмас эди.
“Озодлик”нинг куни энди пранкер (овоз ўхшатувчи)ларга қолган кўринади”, — дейилади расмий баёнотда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар