АсосийЖАМИЯТ

Энди хорижга чиқиб кетаётганда қарздорлик аниқланса, шу заҳотиёқ тўлаш имкони яратилади

Аввал хабар берганимиздек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида  Мажбу...

'Энди хорижга чиқиб кетаётганда қарздорлик аниқланса, шу заҳотиёқ тўлаш имкони яратилади'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида  Мажбурий ижро бюроси ва Марказий банк масъул ходимлари томонидан брифинг ташкил этилди.

Унда фуқаролардан қарздорликни ундиришни янада қулай қилиш ҳамда ортиқча вақт ва қоғозбозликларга чек қўйиш мақсадида МИБ томонидан бир қанча янги лойиҳалар ишга туширилиши режалаштирилаётгани маълум қилинди.

Шавкат Ҳайдаров Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари: 

—МИБ томонидан янги тизим йўлга қўйилиши режелаштирилаяпти. Унга кўра, эндиликда  хорижга чиқиб кетаётганда халқаро аэропорт ёки темир йўл вокзалларида фуқаролар ўзларининг қарздорликлари ҳақида маълумотга эга бўлишса, уни зудлик билан ўша жойнинг ўзида тўлаб бартараф этилиши мумкин бўлади. Бу бир неча сонияларда амалга ошириладиган жараён бўлиб, фуқаро бемалол сафарини давом эттиради.

Шунингдек, маълум қилинишича, айни пайтда mib.uz портали орқали ҳам фуқаролар ўзларининг қарздорликлари бўйича онлайн маълумотларни билиб боришлари мумкин. 

Бошқа янгиликлар