АсосийЖамият

"Асака банк"дан қарздор МЧЖнинг мол-мулки хатланди

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро варақасига асосан, “Ҳавотоғ сиҳат...

'"Асака банк"дан қарздор МЧЖнинг мол-мулки хатланди'ning rasmi

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг ижро варақасига асосан, “Ҳавотоғ сиҳатгоҳи” МЧЖга тегишли бўлган мол-мулклар хатланди. 

МИБнинг “darakchi.uz” хабар беришича, масъулияти чекланган жамияти “Асака банк” Жиззах вилоят филиалидан олган кредит фоизлари ва асосий қарзларини тўламади.

Жами 160 млн. сўмдан ортиқ банк қарздорлиги тўланмагач, МЧЖга тегишли бўлган умумий овқатланиш шаҳобчаси, нотурар бино ҳамда автобус хатланди.

Бугунги кунда умумий овқатланиш шаҳобчаси 189 млн. 825 минг сўмга, нотурар бино 240 млн. 345 минг сўмга ва автобус 41 млн. сўмга баҳоланиб, сотиш учун “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасига чиқарилди.

Бошқа янгиликлар