АсосийJamiyat

“Қорақалпоқ дон махсулотлари”дан 86 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди

'“Қорақалпоқ дон махсулотлари”дан 86 миллион сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди'ning rasmi

 Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2018 йил 5 январь кунги ижро варақасига асосан қарздор “Қорақалпоқ дон махсулотлари” акциядорлик жамиятидан ундирувчи махсус авиация ишлари авиакомпанияси фойдасига 7 минг 129  АҚШ доллари миқдорида қарздорлик ва 1 996,14 АҚШ доллари миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

 Суд қарорининг ижросини таъминлашда бўлим давлат ижрочилари томонидан тегишли тартибда мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди. Хусусан, давлат ижрочилар томонидан жамиятнинг банкдаги ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномаси орқали банд солинган.

 Натижада, юқорида кўрсатилган ижро варақасининг ижроси таъминланган ва қарздор жамиятдан ундирувчининг фойдасига қарздорлик тўлиқ ундирилган ва тўлов топшириқномаси орқали ундирувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган, дея хабар берди МИБ Матбуот хизмати. 

    Бошқа янгиликлар