1

Ўзбек Миллий академик драма театрида янги спектакль намойиш этилди

МАДАНИЯТ 01.02.2020, 14:53
Ўзбек Миллий академик драма театрида янги спектакль намойиш этилди

Ўзбек Миллий академик драма театри ижодкорлари яна бир саҳна асарига қўл уришди. Жорий йилнинг 31 январь куни Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов томонидан саҳналаштирилган “Бобораҳим Машраб” спектакли томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бобораҳим Машраб ғазал мулкининг султони Алишер Навоийдан кейин ўзбек мумтоз адабиётига янги руҳ, ўзига хос оҳанг ва тасвир гўзаллигини олиб кирган сўз санъаткоридир. Мустақиллик йилларида барча азиз сиймоларимиз каби Машраб шахсиятига ҳам адолатли баҳо берилди.

Машраб таваллудининг 360 йиллиги тантанали нишонланди. Машраб шеъриятига хос хусусият шундаки, унинг шеър ва ғазалларида Оллоҳга бўлган ишқ тараннум этилади.

Машраб шеърияти ҳали тўлиқ кашф қилинмаган бир хазинадир. Бу шеърият билан қанча кўп тиллашса ва диллашса, инсон ўзлигини шунча теран англаш имконига эришади, шахс ва жамият, одам ва олам, Ҳақ ва банда муносабатларини тўғри мушоҳада айлаш даражасига кўтарилади.

Спектаклда айни шу каби тушунчалар акс эттирилган.

Бош ролларни Биби Салима – Ўзбекистон халқ артисти Саида Раметова, Бобораҳим Машраб – Шарофиддин Музропов, Бахтиёр Юсупов, Наврўз Жумаев, Азиз Қобиловлар ижро этган. Барча томошабинларни янги спектаклни томоша қилишга таклиф этамиз.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1