АсосийДунё

Хитойликлар карантин ҳудудидан қочишга уринишмоқда (видео)

Хитойда тарқалган коронавирус инфекциясининг янги тури ва дунё бўйича ундан зарарланиш ҳол...

'Хитойликлар карантин ҳудудидан қочишга уринишмоқда (видео)'ning rasmi

Хитойда тарқалган коронавирус инфекциясининг янги тури ва дунё бўйича ундан зарарланиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни сайтимиз орқали мунтазам ёритиб бормоқдамиз.

Карантин қилинган Ухан шаҳридан қайтариб келинган ўзбекистонлик талабалар ҳақида ҳам хабар эълон қилинган эди.

Шунингдек бу эпидемиянинг олдини олиш ва даволаш борасида олимлар ўтказаётган тадқиқотлар, хайрия ёрдамлари тўғрисидаги хабарлар ҳам бериб борилмоқда.

Булардан ташқари интернет тармоқларида айни пайтда эпидемия билан курашиш қандай қийин эканлигидан далолат берувчи видеолавҳалар ҳам тарқалмоқда. Дарҳақиқат уйдан чиқмай узоқ вақт ўтириш, карантин ҳудудларидаги дўконларда озиқ-овқатлар танқислиги, узоқдаги яқинларини соғиниш, одатдаги турмуш тарзини қўмсаш, вирус юқишидан қўрқиш аҳолини ҳавотирга солиб қўйиши, инсонларда руҳий зиқликка сабаб бўлиш мумкин. Мана эпидемиянинг олдини олиш қанчалик муҳим. Огоҳ бўлайлик! Видео:

Бошқа янгиликлар