1

Озодбек Назарбековдан янги альбом ва концерт

ШОУ-БИЗНЕС 05.03.2015, 16:05
Озодбек Назарбековдан янги альбом ва концерт

Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков куни кеча шоҳ ва шоир, давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 532 йиллиги муносабати билан шоир ғазалларидан куйланган қўшиқлар тўпламини мухлислари эътиборига ҳавола этди.

Ўтган ҳафтадан эса хонанданинг 7-24 апрель кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган “Ардоғимдасиз” номли концерт дастурига чипталар сотуви бошланди. Ўтган йили хонанда концертини фонограммада эълон қилган бўлса-да, концерт жонли ижрода бўлганди.

Бу йил ҳам Назарбековнинг концерт баннерларида “фонограммадан фойдаланилади” деган ёзувларга кўзимиз тушди. Балки хонанда ўтган йилдагидек йўл тутмоқчидир. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1