1

Бугун “Tashkent Plaza” Арт марказида “Ҳунармандлар сайёраси”- “Шарқ бозори” лойиҳаси доирасида байрамона кўргазма очилади

ШОУ-БИЗНЕС 06.03.2015, 11:42
Бугун “Tashkent Plaza” Арт марказида “Ҳунармандлар сайёраси”- “Шарқ бозори” лойиҳаси доирасида байрамона кўргазма очилади

Бугун 6 март куни “Tashkent Plaza” Арт марказида “Ҳунармандлар сайёраси”- “Шарқ бозори” лойиҳаси доирасида байрамона кўргазмаси очилади. Бу ҳақда Uzbekistan Today хабар беради.

Мазкур кўргазмадан ўзбек ҳунармандлари, усталари томонидан яратилган ажойиб сувенирлар, миллий матоларимиздан тайёрланган сумкалар, тақинчоқлар ва бошқа кўплаб миллий буюмлар жой олади. Шунингдек, турли услубда яратилган либослар, қўлда ишланган табиий совунлар, миллий нақшлар туширилган қутичалар, кулолчилик буюмлари ҳам тақдим этилади. Мазкур лойиҳа ташкилотчилари томонидан турли хил ўйинлар, маҳорат дарслари тақдим этилади. Кўргазма икки кун, 6-7 март кунлари бўлиб ўтади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1