1

Голливуд юлдузи Харрисон Форд шахсий самолётида халокатга учради

ШОУ-БИЗНЕС 06.03.2015, 17:20
Голливуд юлдузи Харрисон Форд шахсий самолётида халокатга учради

Ўтган асрда ишлаб чиқарилган кичик турдаги Ryan PT-22 Recrui самолётида саёҳат қилаётган Голливуд юлдузи Харрисон Форд Лос-Анжелесдаги катта гольф майдончаларидан бирига самолёти билан бирга қулаб тушди. Авиахалокатдан сўнг актёр турли тана жароҳатлари, хусусан бошга етган жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилди. Бу воқеа ҳақида жар солиб натижани кутаётган чет эл оммавий ахборот воситаларига актёр, тез орада тузалиб кетиши ва саломатлиги тикланаётгани ҳақида хабар берган, деб ёзади spletnik.ru нашри.

Эслатиб ўтамиз, Харрисон Форд учувчи лицензиясига эга. У кўплаб парвозларни муваффақиятли амалга оширган. Бу унинг парвоз билан боғлиқ биринчи қулаши эмас. 1999 йили ҳам у бошқариб кетаётган вертолёт Санта-Кларита шаҳарчасига қулаб тушганди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1