1

“Ҳудудгаз Андижон” аҳолидан газ баллонларни тарозида тортиб олишни сўрамоқда

ЖАМИЯТ 14.02.2020, 13:56
“Ҳудудгаз Андижон” аҳолидан газ баллонларни тарозида тортиб олишни сўрамоқда

 “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ Матбуот хизмати вилоятдаги истеъмолчиларга суюлтирилган газни етказиб бериш учун мўлжалланган мавжуд 67 та автотранспорт воситалари назорат тарозилари билан тўлиқ таъминлани ҳақида хабар бермоқда.

- “Вилоятдаги мавжуд “Асака”, “Шаҳрихон”, “Қўрғонтепа” газ тўлдириш шаҳобчалари ва “Ширин” газ тўлдириш станцияси ҳам шу каби тарозилар билан таъминланди, мақсадимиз ҳар бир чилангар газ тўлдириш шаҳобчасида ўзи олаётган маиший газ баллонини ҳам назоратдан ўтказиш имкониятига эга бўлсин. Бундай тарозилар вилоятимиздаги мавжуд 4 та хизмат кўрсатиш пунктларига ҳам ўрнатилди”, - дейди Жамиятнинг суюлтирилган газ таъминоти бўйича директори Илҳомжон Мўйдинов.

Энди ҳудуддаги  ҳар бир истеъмолчи, ўзи олаётган маиший газ баллонини алмаштириш вақтида тортиб олиш имконияти га эга бўлди. 

Жамият Матбуот хизмати томонидан  истеъмолчилар ўз ҳуқуқларини англаган ҳолда суюлтирилган газ баллонларини қабул қилганда, суюлтирилган газни белгиланган сифатда ва ҳажмда етказиб берилишини талаб қилишлари, газ миқдорини назорат тарозиларда ўлчаб кўришлари, белгиланган миқдорда бўлмаган суюлтирилган газни олмасдан рад этишларини сўрамоқда. 

Газ баллонларига суюлтирилган газ белгиланган миқдордан кам қуйилганлиги ёки шу каби ҳолатлар билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатлари кузатилса, “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖнинг (74) 227-61-99, (74) 227-60-83, (74) 227-60-46 ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз сўралади.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1