1

Ғузорлик оила тўрт ўғилдан кейин туғилган 3 нафар эгизагига исм қўйди

ЖАМИЯТ 14.02.2020, 14:41
Ғузорлик оила тўрт ўғилдан кейин туғилган 3 нафар эгизагига исм қўйди

Сал аввал хабар берганимиздек, 2020 йил 6 февраль куни Қашқадарё вилояти Ғузор тумани, Шўртан қўрғонида яшовчи Муҳаммад Канагатов ва Н.Азизова оиласида 4 нафар ўғил фарзанддан кейин яна 3 нафар эгизак туғилди.

Ҳозиргина “darakchi.uz” билан боғланган эгизакларнинг отаси Муҳаммад ака фарзандларига исм берганини маълум қилди.

Оила трендга айланган — давлат раҳбари оиласи билан боғлиқ исмларни қўйишмади. Эгизакларга Абдуллоҳ, Абдулбосит ва Муслимахон деб исм қўйишди.

Чақалоқлардан бири ҳозирда жонлантириш бўлимида бўлганлиги боис, уларнинг биргаликдаги суратларини туширишнинг иложи бўлмаяпти. Биз учун ҳам айни пайтда уларнинг суратидан кўра, саломатлигидир. 

(сурат интернетдан олинди)

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1