1

Эстрадамизнинг энг ёрқин вакилларидан "Сумалак" клип премьераси (видео)

ШОУ-БИЗНЕС 17.03.2015, 14:47
 Эстрадамизнинг энг ёрқин вакилларидан "Сумалак" клип премьераси (видео)

Баҳор мавсуми ижод аҳлига ўзгача кайфият улашиши аниқ. Мавсумнинг энг гўзал байрами ҳисобланмиш Навўз айёми арафасида санъаткорлар мухлислар учун байрамона туҳфалар яратиш истагидалар.

Бир неча кундан бери инстаграм ижтимоий тармоғида “Сарбон” гуруҳи ҳамда шоу-бизнес вакиллари биргаликда сумалак тайёрлаётган фотосуратлари намойиш этилиб, кўпчиликда қизиқиш уйғотаётганди. Бугун айнан шу қизиқишларга ойдинлик киритиш фурсати етди. Бугун премьера этилаётган янги видеомаҳсулот “Сарбон” гуруҳи, яъни Фарҳод Саидов бошчилигида “Сумалак” номли тарона учун яратилган бўлиб, уни бу сафар эстрадамизнинг энг ёрқин вакиллари билан биргаликда ижро этишди. Жумладан, Гулсанам Мамазоитова, Зиёда, Юлдуз Турдиева, Умидахон, Муниса Ризаева, Абдурашид Йўлдошев, Достон Убайдуллаев, Азиз Раметов, Улуғбек Отажонов, Адиз Ражабов, Шаҳзода Муҳаммедова ҳамда Зуҳра Солиевалар бор маҳоратларини кўрсатиб, таронани янада жозибадор бўлишига ўз ҳиссаларини қўшдилар. Энг қизиғи истеъдодли актёр бўлишига қарамай хонандаликда ҳам ўзини синаб кўрмоқчи бўлган Адиз Ражабовни овозга тасанно айтмасдан илож йўқ.

Қўшиқ ҳақида қисқача маҳълумот бериб ўтсак, “Сумалак” таронасининг матни Эшқобил Шукур қаламига мансуб бўлиб, мусиқасини Фарҳод Саидов басталаган. Марҳамат, комедик жанрда тасвирга олинган мазкур клипни бугун сайтимиз орқали томоша қилиб, баҳраманд бўлинг.    

Манба: popcorn.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1