1

АҚШлик машхур кардиолог Билл Новик Тошкентга келади

САЛОМАТЛИК 17.03.2015, 15:04
АҚШлик машхур кардиолог Билл Новик Тошкентга келади

Шу йили АҚШлик машхур кардиолог Билл Новик “Бола юраги” халқаро фонди билан биргаликда Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. Ушбу ташриф чоғида халқаро фонднинг Ўзбекистон билан алоқаларини мустаҳкамлаш ва ҳамкорлик қилиш масалаларида суҳбатлашиш кўзда тутилган. Бу ҳақда ria.ru хабар бермоқда.

Билл Новик 30 кунликкача бўлган чақалоқлар юраги устида жарроҳлик амалиётини ўтказувчи дунёдаги бир неча кардиолог жарроҳларнинг бири саналади. У АҚШдаги энг яхши юрак жарроҳи бўлиш билан биргаликда турли давлат мукофотлари лауреати ҳамда чет мамлакатлар мукофотларига сазовор бўлган шифокордир. Унинг ташрифидан кўзланган яна бир мақсад ўз билимлари билан ўртоқлашиш ва ҳамкасбларининг тажрибасини оширишга ёрдам беришдан иборат.

“Бола юраги” халқаро фонди 1994 йили Билл Новик томонидан ташкил этилган бўлиб, ушбу фонд айни дамда дунёнинг 33 давлати билан ҳамкорликда ишлайди. Айтиш лозимки, фонд дунёда юрак касалликлари кўп учровчи аксарият мамлакатларда мавжуд.  20 йиллик фаолиятлари давомида юрак жарроҳи Билл Новик ва унинг ҳамкасблари 7000 дан ортиқ мураккаб ва ўта мураккаб жарроҳлик амалиётларини амалга оширишган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1