1

Сталинграддаги Павлов уйининг сўнгги ҳимоячиси ўзбекистонлик Камолжон Турғунов ҳаётдан кўз юмди

ЖАМИЯТ 17.03.2015, 16:57
Сталинграддаги Павлов уйининг сўнгги ҳимоячиси ўзбекистонлик Камолжон Турғунов ҳаётдан кўз юмди

Кеча, 16 март куни 1941-1945 уруш йилларида Сталинграддаги Павлов уйининг сўнгги ҳимоячиси Камолжон Турғунов  Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида жойлашган Бордимқул қишлоғида 92 ёшида вафот этди. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар беради.  

Уруш фахрийси Камолжун Турғунов 15 май куни 93 ёшга тўлар эди. У иккинчи жаҳон урушида Сталинград жангидан кейин Украина, Беларусь ва Европанинг кўплаб шаҳарларини озод қилишда қатнашган, уруш якунини Магдебургда қарши олган. Урушдан қайтгач, узоқ йиллар давомида тракторчи бўлиб ишлаган.

«Отам 14 фарзанд, 62 невара ва 85 чеварасига меҳрибон эди. У сўнгги вақтларда бетоб бўлиб қолганди, бироқ тузалиб, 9 май кунида Москвадаги парадга бора олишига ишонарди. Афсуски бу амалга ошмади», − дейди ўғли Самиғжон.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1