1

Ўзбекистонлик скрипкачи Фарангиз Жўраева халқаро танлов ғолиби бўлди

ШОУ-БИЗНЕС 17.03.2015, 17:00
Ўзбекистонлик скрипкачи Фарангиз Жўраева халқаро танлов ғолиби бўлди

Испаниянинг Коста-Браво шаҳрида бўлиб ўтган халқаро мусиқа танловида ўзбекистонлик Жўраева Фарангиз 1-ўринни қўлга киритди.

Скрипка мутахассисилиги бўйича ўтказилган танловда Ўзбекистондан ташқари Франция, Испания, Швеция, Финляндия, Япония, Россия, Озарбайжон ва бошқа бир қатор давлатлардан ташриф буюрган ёш ижрочилар ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Фарғона шаҳрининг 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Фарангиз Жўраеванинг халқаро танловдаги иштироки ҳакамлар ҳайати томонидан юқори баҳоланди ва фахрли 1-ўринга муносиб деб топилди. Унинг скрипкадаги нозик ижроси дунёнинг етакчи санъаткор-ижрочилари олқишларига сазовор бўлди.

Маълумот учун, Фарангиз Жўраева ўзбек ёшларининг истеъдодини жаҳон саҳналарида муносиб намойиш этаётган юксак иқтидор соҳибаларидан.

Фарангиз 5 ёшидан скрипка мусиқа асбобига меҳр қўйган. 2011 йилда Москвада бўлиб ўтган "Янги номлар” танловида, 2013 йилда Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтказилган Халқаро кўрик-танловда ўз истеъдодии кўрсатиб, лауреат бўлиш бахтига эришган эди. Яқинда у Франциянинг Париж шаҳрида ўтказилган Халқаро мусиқа фестивалида ғолиб ижрочилар сафидан ўрин олиб қайтди.

Фарғона шаҳридаги 4-мусиқа ва санъат мактабида таҳсил олаётган Фарангиздан устози Эльвира Баракиснинг умидлари катта.

Айтиш лозимки, 2015 йилнинг бугунги кунига қадар болалар мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчилари 20 дан ортиқ халқаро танловларда иштирок этиб, 25 нафари ғолибликни қўлга киритган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1