Шўрчи туман “Оқтумшуқ” маҳалласида яшовчи Поянова Жамиланинг Сурхондарё вилояти ҳокимининг ижтимоий тармоғига мурожаат йўллаган.
Ҳокимга йўлланган мурожаат туман халқ таълими бўлими мутахассислати томонидан ўрганилган. Унга кўра, 52-мактаб дериктори ҳақиқатдан ҳам мактабнинг кутубхоначиси вазифасига 2016 йил 1 мартдаги 246-сонли буйруқ асосида Мирзаева Мохира тайинланган.
2016 йил 7 декабрдаги мактаб директорининг № 271-сонли буйруғига асосан Мирзаева Мохира туғриқ таътилига чиққанлиги сабабли ўрнига Поянова Жамила 2016 йил 7 декабрдаги № 272-сонли буйруғига асосан мактабнинг асосий кутубхоначиси вазифасига тайинланган.
2019 йил 31 январдаги 52-мактаб директорининг № 109-сонли буйруғига асосан Поянова Жамила туғриқ таътилига чиқарилгандан сўнг жойига яна Мирзаева Мохира мактаб директорининг 2019 йил 1 февралдаги № 110-сонли асосий буйруқ билан мактаб кутубхоначиси вазифасига тайинланган.
52-сонли умумтаълим мактаби директорининг чиқарилган буйруқларидан хулоса қилинганда, 1 (штат) бирлигидаги кутубхоначи вазифасига 2 нафар фуқоро Поянова Жамила ва Мирзаева Мохираларга асосий бажарувчи буйруқлар чиқарилганлиги маълум бўлди.
Халқ таълими бўлими томонидан ушбу буйруқлар ўрганиб чиқиш учун Шўрчи туман прокуратурасига тақдим этилди.






