Кеча пойтахтнинг Юнусобод туманида “Кунлик ишчилар маркази”нинг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирилиги маълум қилмоқда.
Бинонинг очилиш маросимида сўзлаган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Хусанов мазкур бино ҳаракатларининг бошланиши эканлигини, келгусида марказ қошида касбга ўқитиш курслари, ташкил этишини таъкидлаган. Энг муҳими вазирнинг айтишича, бу каби марказлар нафақат пойтахтда, балки республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этилади.
Бу фотосуратларда кунлик ишчилар учун яратилган зарурий шарт-шароитларни кўришингиз мумкин.

Мана бу ерда ишчилар рўйхатга олинади. Улардан исм-шарифи ҳамда фаолият йўналиши тўғрисидаги маълумотлар талаб қилинади.

Бу ер эса арзонлаштирилган ошхона. Бу ерда егуликларни қулай нархда сотиб олиш имкони бор.

Кунлик ишчиларга зарур нарса бу – иш қуроли. Уларнинг ўзида бундай анжомлар бўлсаку нур устига нур. Бўлмаган тақдирда ҳам марказдан ижарага олиш мумкин.


Марказ биносига ўрнатилган кондиционерлар қишда иссиқ, ёзда салқинликни таъминлайди.

Иш берувчининг кутиш давомида ишчилар маданий ҳордиқ чиқариши, таъбга кўра китоб ўқиши ёки шахмат (шашка) блан машғул бўлиши мумкин.


Шунингдек марказ меҳнат муҳофазасига оид кўргазмали қуроллар билан таъминланган.







