АсосийDunyo

Эфиопияда аҳоли номаълум хасталикдан ҳалок бўлмоқда

'Эфиопияда аҳоли номаълум хасталикдан ҳалок бўлмоқда'ning rasmi

Эфиопиянинг Сомали минтақасида даҳшатли эпидемия кўплаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлмоқда. Энг ёмони шундаки, аҳоли қандай касалликка дуч келганлигини била олмаяпти.

planetanovosti.com нашрининг ёзишича, маҳаллий ҳокимият бу муаммони ҳали тан олгани йўқ. Маҳаллий аҳолининг сўзларига қараганда, бундай компаниялар дарёни зарарли моддалар билан ифлослантирган ва шунинг учун одамлар ҳалок бўлмоқда. 

Касалликнинг белгилари қуйидагилардан иборат: терининг сарғайиши, оғиз ва бурундан қон келиши, иситма. Шифокорлар ҳеч нарса қила олишмаяпти. Даволашни бошлаш учун аниқ ташхис қўйишнинг эса ҳеч қандай усули йўқ.

Кончилик вазирлиги томонидан маълум қилинишича, заҳарли дея қайд этилаётган Огаден ҳавзасига ҳеч қандай кимёвий моддалар тўкилмаган.

Бошқа янгиликлар