Россия Федерация тергов қўмитаси Росселхознадзорнинг Бурятия ва Иркутск вилояти бўйича бошқарма бошлиғи ўринбосари Владимир Журавлевни ҳибсга олди. Aмалдор бир гуруҳ шахслар томонидан пора олишда айбланмоқда. У тахминан 160 минг рубль ($2400) пора олган, деб хабар берди Соф.уз Иркутск давлат телерадиокомпанияси маълумотларига таяниб.
Владимир Журавлев далиллардан халос бўлиши учун қоғозни чайнаб ютганини хонага ўрнатилган видеокамера тасвирга олган. Видео:
Тергов қўмитаси амалдор ва бир гуруҳ шахсларни олдиндан тил бириктириб 160 минг рубль миқдорида пора олганликда айбламоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, айбланувчи Россия қишлоқ хўжалиги инспекциясининг минтақавий филиалидаги ҳамкасблари билан биргаликда ушбу пул эвазига тадбиркорга ёғоч экспорт қилиш учун фитосанитария сертификатларини тезда тайёрлаб берган.
Ушбу идора бошлиғи ўринбосарининг хонасида тинтув ўтказишда унга пора сифатида берилган 160 минг рубль пул ва бошқа гумондорнинг офисидан эса гиёҳванд модда - кокаин топилган.





