АсосийDunyo

Депутат ҳам коронавирус қурбонига айланди

'Депутат ҳам коронавирус қурбонига айланди'ning rasmi

Шанба куни Эронда коронавирусдан яна 21 киши вафот этгани тасдиқланди. Бу билан Эронда вирус қурбонларининг умумий сони 145 кишига етди. Улар орасида теҳронлик депутат Фатеҳмеҳ Раҳбар ҳам бор, дея хабар бермоқда таржумон.уз Эроннинг маҳаллий ахборот агентликларига таяниб.

Вируснинг сўнгги қурбонлари ҳақида маълумот берган соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили ўтган 24 соат ичида 1000 дан зиёд инсонда ушбу эпидемия аниқланганини айтди. Шанба кунги маълумотларга кўра, Эрондаги касалланганларнинг умумий сони 5,823 тани ташкил қилмоқда.

Эронда коронавирус ҳукумат аъзоларини ҳам четлаб ўтмаяпти. 2 март куни Муҳаммад Мирмоҳаммади ўлганлиги ҳақида хабар берилганди. У Кенгаш аъзоси бўлган. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Ираж Харирчи ва парламентнинг яна бир аъзоси Маҳмуд Садегҳи вирусни юқтириб олганликларини айтишган.

Ҳукумат авж олган вируснинг тарқалишини тўхтатиш учун иш олиб борар экан, Эроннинг Масжид маъмурияти барча йиғилишлар ва тантаналарни қолдирди, дейди Меҳр ахборот агентлиги.

    Бошқа янгиликлар