29 ёшли Инь-Мень сўнгги 6 йил ичида у бошидан қаттиқ оғриқдан азият чекаётган эди. Бу оғриқлар унинг миясида 10 сантиметр узунликда қуртнинг борлиги туфайли юзага келаётгани унинг ҳаёлига ҳам келмаганди. Гап шундаки, Инь-Мень Хитой миллий таомлари, хусусан бақадан тайёрланган овқатларни севиб истеъмол қилади. Ёшлигида эса уларни тириклайин ейдиган одати ҳам бўлган. Мутахассисларнинг фикрларига кўра, унинг миясидан топилган қурт аслида бақанинг боласи экани маълум бўлган. Бу ҳақда newstes.ru хабар беради.
Оғриқлар тўхтовсиз равишда безовта қилавергач, Инь-Мень хатто ишини ташлашига тўғри келди. Унинг миясини сканер асосида текширган шифокорлар мияда қандайдир хашаротга ўхшаган нарса борлигини аниқлашди. Гарчи жарроҳлик амалиёти ўта мураккаб бўлса-да, шифокорлар унинг мияси устида жарроҳлик амалиётини ўтказишди ва бақа боласини олиб ташлашди.