1

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 4 нафарга етди

ЖАМИЯТ 16.03.2020, 05:40
Теглар: коронавирус, Ўзбекистон
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 4 нафарга етди

Аввал хабар берилганидек, шу йилнинг 15 март куни Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланган эди. Айни пайтда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликнинг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда. Назорат кучайтирилмоқда, дея хабар қилмоқда ССВ. 

Шу билан бирга, бемор билан бирга мулоқотда бўлган барча оила аъзолари ҳам республика Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилди. Мутахассисларимиз томонидан уларга тиббий назорат ўрнатилиб, ихтисослашган лаборатор таҳлилдан ўтказилди. Таҳлил натижалари беморнинг ўғли ва қизида коронавирус инфекцияси борлигини кўрсатди.

 Шунингдек, шу йилнинг 15 март куни соат 05-15 да Ўзбекистон ҳаво йўллари авиа компаниясига  қарашли Истанбул - Тошкент йўналишидаги 274- рейс билан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам ушбу инфекция аниқланган. Лаборатор таҳлил республика Вирусология илмий текшириш институтида ўтказилган. 

Ҳозирда шифокорлар ва мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даволаш ва эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Ӯзбекистонда коронавирус билан касалланган одам аниқланди. Бемор Франциядан келган;

 

Соат 13.00 да Бош вазир бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлди;

 

Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл билан бирга 48 йўловчи Париждан учиб келгани аниқланди;

 

16 мартдан Ўзбекистонда боғча, мактаб ва ОТМлар коронавирус сабаб карантинга ёпилади;

 

Коронавирус сабабли Ўзбекистонда барча диний маросимлар вақтинча чекланди;

 

Тошкентдан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50% чегирма берилади;

 

Таълим муассасалри ёпилиши муносабати билан таътил пайтида телеканалларда ўқув дастурлари​ йўлга қўйилади;

 

Ўзбекистонда тиббиёт ниқобларини ишлаб чиқариш ўн баробарга оширилди;

 

1003 рақами орқали коронавирус ҳақида маълумот олиш мумкин бўлди;

 

Коронавирус аниқланган ўзбекистонлик аёл шифокор бўлгани аниқланди;

 

Аҳоли орасида ваҳимали маълумотларни тарқатганлар жарима ёки озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;

 

Коронавирус сабаб Юлдуз Усмонованинг концерти тўхтатилди;

 

Ўзбекистонда короновирус инфекцияси ва унга қарши чоралар бўйича ахборот берувчи расмий канал очилди;

 

Миллион жамоасининг концерти ҳам қолдирилди;

 

Барча сайёҳлар тартиб билан ўз ватанига қайтарилади;

 

Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус бўйича қўшимча маълумот берилди;

 

16 март куни Uzbekistan Airways бир қатор давлатларга якуний қатновларни амалга оширади (рўйхат);

 

Сенат Ўзбекистон халқидан ваҳима қилмасдан санитария-гигиена қоидаларига амал қилишни сўрамоқда;

 

Қозоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этилди. ТИВ у ердаги ҳамюртларимизни огоҳлантирмоқда;

 

Бирорта бозор, бирорта савдо дўкони, бирорта овқатланиш шохобчаси ёпилишига йўл қўйилмайди, нархлар назоратга олинади — ДСҚ раиси;

 

Ўзбекистонда коронавирус сабабли таътилга чиқарилган ўқувчиларга уйда қандай машғулотлар қилишлари ҳақида Вазирлик тавсия берди.


 

Шарҳлар

Коронавирус юқтирган беморлар сони яна ошди

06.04.2020, 19:16

COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича  2020 йил 6 апрел соат 19:00 ҳолатига кўра, юртимиздаги вазият маълум қилинди. Шу соатгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони 7...
29 март соат 20:30: коронавирус бўйича дунёдаги ва Ўзбекистондаги вазият

29.03.2020, 21:00

COVID-19 коронавирус инфекцияси бўйича  2020 йил 29 март соат 20.30 ҳолатига  МАЪЛУМОТСанитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан олинган маълумотларга кўра 29 март соат 20:30 ҳолатига дунёнинг 199...
Пойтахт аҳолиси коронавирусга қарши фидокорона курашаётган шифокорларни олқишлашди (видео)

28.03.2020, 16:12

Бугунги кунда бутун дунёда авж олган коронавирус пандемиясига қарши курашда айниқса тиббиёт тизими ходимларининг фидойилиги улкан эътирофга лойиқ. Барча мамлакатлардаги шифокорлар қатори мамлакатимиз врачлари ҳам...
Коронавирус бўйича Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлардаги вазият

23.03.2020, 23:24

Бугун, 23 март куни Ўзбекистонда коронавирус (COVID-19)га чалинганлар сони учтага кўпайиб, жами 46 нафарга етди.Қўшни мамлакатларда коронавирус бўйича вазият қуйидагича: Қозоғистонда 62, Қирғизистонда 16, Афғонистонда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1