1

Қашқадарёда ЙҲХБ ходимлари фуқарони қўпол равишда ҳақорат қилди. Бунга расмий изоҳ берилди (видео)

ЖАМИЯТ 18.03.2020, 17:32
Теглар: ИИВ, Қашқадарё
Қашқадарёда ЙҲХБ ходимлари фуқарони қўпол равишда ҳақорат қилди. Бунга расмий изоҳ берилди (видео)

ИИВ Қашқадарё вилоят бошқармаси матуот хизмати 2020 йил 17 март куни интернет тармоғида тарқалган видеога муносабат билдирди.  ЙПХ ходимлари Қашқадарё вилояти Хитой қишлоғида фуқарони ҳақорат қилгани ҳақидаги бу видео “МUBORAK_ELONI” телеграм каналига жойлаштирилган эди.  

Муносабатда айтилишича, 2020 йил  13 март куни вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ 3-ЙПХ отряди командири томонидан тасдиқланган кунлик хизмат тақсимоти (дислокация)га асосан 3-ЙПХ отряди 2-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ катта инспектори, сержант А.Ҳақбердиев, ЙПХ инспекторлари сержант М.Бахриддинов ва сафдор Б.Бобоқуловлар жамоат тартибини сақлаш бўйича қоидабузар ҳайдовчиларни аниқлаш мақсадида Муборак туманида тунги хизматга жалб қилинган.

Шу куни соат 20:40 ларда Муборак тумани Қорақум МФЙ Хитой қишлоғи ҳудудида хизмат ўтаб юрган вақтида Хитой қишлоғида ҳаракатланиб келаётган “Т-28” русумли 70 429 FA давлат рақам белгили трактор ҳайдовчиси ҳаракат давомида нотекис шубҳали тарзда бошқарганлиги учун ЙПХ инспектори сафдор Б.Боқулов томонидан тўхтатилган.

 Ҳайдовчига ўзини таништириб, ҳайдовчи билан мулоқот қилганда ҳайдовчи С.Махмадқобиловнинг оғзидан спиртли ичимлик ҳиди анқиб турганлигини сезган. Уни тиббий нарколог шифокор кўригига таклиф қилганида ҳайдовчи С.Маҳмадқобилов тиббий текширувдан ўтишдан бош тортган.

Сўнг эса маст ҳолатда трактор бошқарганлигини тан олиб, тушунтириш хати ёзиб берган.

Унга ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун, UZ-19-серияли 70-006931-рақамли маъмурий баённома тузилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 136-моддаси 1-қисми алкоголли ичимлик ёки гиёҳванд модда таъсирида бўлганини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлагани сабабли белгиланган тартибда трактори жарима майдонига киритилган.  

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текширув ўтказилмоқда. Бўлган воқеани мана шу лавҳада кўришингиз мумкин.

Видео:

Шарҳлар

Қашқадарёда меҳмонга келган шахс уй эгасининг машинасини ўғирлаб кетди

23.10.2021, 21:56

Қашқадарё вилоят ИИБ хабарига кўра, 2021 йилнинг 17 октябрдан 18 октябрь кунига ўтар кечаси Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани “Бустон” МФЙда яшовчи Х.К. 102 хизматига мурожаат қилган. Маълум...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1