АсосийHi-tech

Уй олиш учун 254 меҳнат мигранти “labormigration.uz” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтди

'Уй олиш учун 254 меҳнат мигранти “labormigration.uz” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтди'ning rasmi

Президентимизнинг 2019 йил 20 августдаги “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги фармонига асосан уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квартирали уйлардан 3 минг 462 хонадон ажратилиши белгиланган. 

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори кўра, турар жойга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари уй олиш учун “L​​abormigration.uz” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

“Labormigration.uz” дастурий мажмуасидан рўйхатдан ўтган фуқароларга Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан тавсия берилади. Меҳнат мигрантлари мазкур тавсия асосида вилоят, туман, шаҳар комиссияларига ариза топширади. 

Жорий йилнинг 18 март ҳолатига кўра, дастурий мажмуада рўйхатдан ўтган фуқаролар ҳудудлар кесимида:

1. Қорақалпоғистон Республикаси – 11 та

2. Андижон вилояти – 19 та

3. Бухоро вилояти – 58 та

4. Жиззах вилояти – 6 та

5. Қашқадарё вилояти – 14 та

6. Навоий вилояти – 10 та

7. Наманган вилояти – 2 та

8. Самарқанд вилояти – 11 та

9. Сурхондарё вилояти – 16 та

10. Сирдарё вилояти – 7 та

11. Тошкент вилояти – 1 та

12. Фарғона вилояти – 7 та

13. Хоразм вилояти – 84 та

14. Тошкент шаҳри – 8 та

Жами: 254: 

Бошқа янгиликлар