АсосийIqtisodiyot

2021 йилга қадар тадбиркорлик субъектлари ишини солиқ аудитдан ўтказиш тўхтатилади

'2021 йилга қадар тадбиркорлик субъектлари ишини солиқ аудитдан ўтказиш тўхтатилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси президенти “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали мълум қилди.

2021 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини солиқ аудитидан ўтказиш тўхтатилади, жиноят ишлари доирасида ва юридик шахсни тугатиш муносабати билан солиқ аудитидан ўтказиш бундан мустасно.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига қатъий риоя этилиши устидан назорат ўрнатади.

Тадбиркорлик субъектларига:

ҳисобот йилида амалга оширилган товарларнинг умумий экспортига нисбатан 10 фоиздан ошмаган муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда, кафолатланган тўловни таъминламасдан товарлар экспортини амалга оширишга;

2020 йил давомида ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлигини сўндириш эвазига технологик асбоб-ускуналар ва хомашё товарларини импорт қилиш бўйича бир марталик операцияларни амалга оширишга рухсат берилади.

Бошқа янгиликлар